ОТМларнинг бакалавриат босқичи учун тест натижасидан норози абитуриентлар 27 августгача апелляцияга ариза беришлари мумкин
Бу ҳақда Билимни ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилди.
Унга кўра, абитуриентлар Билимларни баҳолаш агентлигининг my.uzbmb.uz сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн ариза беришлари мумкин.
Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим. Апелляция аризасини берган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Шунингдек, абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва хабарнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш эса 2024 йил 22 августдан бошланади.