“Овози Самарқанд” газетаси ташаббуси билан спорт мусобақаси ўтказилмоқда
Самарқанд шаҳридаги “Афросиёб” спорт мажмуасида вилоят “Овози Самарқанд” газетаси ташаббуси билан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ва вилоят анъанавий каратэ-до спорт турини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида фудокан каратэ-до бўйича республика турнири ташкил этилди.
1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни ҳамда “Овози Самарқанд” газетаси ташкил этилганининг 30 йиллиги муносабати билан ўтказилган мусобақада спорт соҳаси фахрийлари, фаол ёшлар ҳамда спортчиларнинг яқинлари иштирок этмоқда.
Мусобақада самарқандлик ёш каратэчилар билан бирга республикамизнинг барча вилоятларидан келган 800 нафарга яқин каратэчилар турли ёш тоифаларида беллашувга киришди.
Сайтимизни кузатиб боринг, мусобақа якуни бўйича ахборот берамиз.
Ҳусан ЭЛТОЕВ.