Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" сулҳ битимини имзолади
- 25.11.2024 15:55
- 61
- Хориж
Исроил Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати билан ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади ва ҳозирда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу буни жамоатчиликка қандай тақдим этиш устида ишламоқда, деб хабар бермоқда “Kan” телеканали.
Ҳизбуллоҳ етакчиси Наим Қосим ўтган ҳафта ҳаракат сулҳ таклифини кўриб чиқиб, жавоб юборганини, бироқ қарор ҳозир Исроилда эканини айтган.
Телеканал маълумотларига кўра, Нетаняҳу бир неча юқори мартабали вазирлар ва хавфсизлик амалдорлари билан учрашувда бу масалани муҳокама қилган.
Унинг маълумотларига кўра, Исроил Ливан-Сурия чегарасида ҳарбий амалиётлар ўтказиш ҳуқуқини сақлаб қолади.
Бундан ташқари, Ҳизбуллоҳ келишувни бузса, Вашингтон Исроилга ҳаракат бошлаш кафолатини беради.
Теглар:
Исроил