Озарбайжон Арманистон томонидан ўқ отилганлиги сабабли ҳарбий хизматчи жароҳатланганлиги тўғрисида маълум қилди
Озарбайжон Мудофаа вазирлиги чегара ҳудудда Арманистон томонидан ўқ отилганлиги сабабли ҳарбий хизматчи жароҳатланганлиги тўғрисида маълум қилди. Бу ҳақда 15 сентябрь куни Радио Sputnik нашри маълум қилди.
“14 сентябрь куни кечқурун Арманистон томон яна бир бор Арманистон-Озарбайжон давлат чегарасидаги Товуз вилоятининг Хажлли қишлоғи томон зиддиятли ҳаракатлар амалга оширди. Душман томонидан ўт очишни тўхтатиш тартиби қўпол равишда бузилганидан сўнг ҳарбий Алиев Ренат Элдар ўғли тан жароҳати олди. Ҳарбий хизматчига зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилди. Айни вақтда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти”, дейилган вазирлик ахборотида.
Вазият Озарбайжон армияси назоратида эканлиги қўшимча қилинган.
Бир муддат илгари Озарбайжон Мудофаа вазирлиги, 13 сентябрь куни тунда Арманистон қуролли кучлари томонидан Товуз тумани Алибейли қишлоғига қарата ўт очилганлиги тўғрисида хабар берган эди. Шундан сўнг Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян Бокунинг ушбу хабарини рад этди.