Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасидан 53 киши эвакуация қилинди

Элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари махсус рейс билан Теҳрондан Бокуга олиб кетилган, деб хабар бермоқда Озарбайжон ТИВ хабарига таяниб, Reuters агентлиги.

Озарбайжоннинг Эрондаги элчихонасининг эвакуация қилинган ходимлари бўлган самолёт кеча, 29 январь куни соат тахминан 22:00 да Бокуга қўнган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 27 январь куни Боку вақти билан тахминан соат 8:30 да Озарбайжон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонасида теракт содир этилган эди.

Ҳужумчи хавфсизлик постига қарата автоматдан ўқ узган, хавфсизлик хизмати раҳбари ҳалок бўлган, элчихонанинг икки қўриқчиси яраланган. Ҳозирда ҳужум юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.