Ўзбекистон болаларнинг яшаш шароити бўйича рейтингда Марказий Осиёда учинчи бўлди

Ўзбекистон End of Childhood Index рейтингида Қозоғистон ва Туркманистондан кейин 72-ўринни олган. Save The Children жамғармаси тузган бу рейтингда болаларнинг яшаш шароити қандайлиги баҳоланади, деб ёзмоқда minbar.uz

Рейтинг тузувчилари кўпроқ болаликнинг вақтли тугаб қолишига эътибор қаратган. Экспертларнинг фикрича, болалик асосан эрта никоҳ, бола ўлими, бола меҳнати ёки эрта ҳомиладорлик каби сабабларга кўра вақтли тугаши мумкин.

Ўзбекистон 887 балл олган ва олдинги кўрсаткичидан (789) 98 очко кўп тўплаган. Бунга сабаб сифатида Save The Children жамғармаси болалар саломатлигига берилган эътиборни кўрсатган. Шунингдек, болалар меҳнатига барҳам бериш ҳам 92 фоиз яхшилангани айтилган.

2018 йилги рейтингда Ўзбекистон 884 очко билан 73-ўринни эгаллаган эди.

Қўшниларимиздан Қозоғистон 40-ўринда бўлса, Туркманистон 67-, Тожикистон 90-, Қирғизистон 94-ўринда қайд этилган.