Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга ҳар ҳафта поезд жўнатилади

28 августдан бошлаб «Ўзбекистон темир йўллари» рейслари Екатеринбург, Ростов-Дон, Новосибирск ва Самара шаҳарларига ҳар ҳафта мобайнида ташкил этилади, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

«Ҳозирда ватандошларимизнинг айнан бир ҳудуд, жумладан, темир йўл станцияларида тўпланишни давом эттираётгани уларни босқичма-босқич олиб келиш жараёнига салбий таъсир кўрсатмоқда», дейилади хабарда.