Ўзбекистон Ички ишлар вазири ўзгарди

Пўлат Раззоқович Бобожонов Ички ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимини эгаллаб келган Азиз Анварович Тошпўлатов Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири лавозимига тайинланди.

Бундан илгарироқ А.Тошпўлатов номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.

Азиз Анварович 2017-2019 йилларда Самарқанд вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.