Ўзбекистон Жанубий Кореядаги 182 нафар фуқаросини олиб келди

Бугун, 1 март куни тунда “Uzbekistan Airways” компанияси самолёти Сеулдан Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Бортда 231 нафар йўловчи, жумладан, 182 нафар Ўзбекистон фуқароси, 49 нафар хорижий мамлакат фуқароси бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳозиргина маълум қилишича, улар белгиланган тартибда карантинга олинди.