Ўзбекистон кубоги мусобақасида самарқандлик талаба бронза медалини қўлга киритди
Термиз шаҳрида 100 килограмдан юқори бўлган вазн тоифасида спортнинг жанговар самбо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтди.
Мусобақада Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиали талабаси Ўткир Ражабов фахрли учинчи ўринни қўлга киритди.
- Мен спорт сир-асрорларини марҳум устозим Бегзод Нурматовдан ўргандим. – дейди Ў.Ражабов. – Ҳар гал ғалабани қўлга киритганимда устозимнинг ўгитлари ёдимга тушади. Ҳали янада юксак марраларни забт этиш ниятим бор.
ТАТУ Самарқанд филиали матбуот хизмати.