Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Эрон билан куч синашади

Бугун Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё чемпионатидаги иштирокига киришади.

Илк тўқнашувда вакилларимизга эронлик олимпиячилар рақиблик қилади.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртага оқ рангли спорт формаларида майдонга тушади. Дарвозабонимиз эгнида эса сариқ рангли либос бўлади. Эрон термаси эса қизил рангдаги формада ўйнайди. Рақиб посбони қора рангдаги форма кияди.

Учрашув бугун Сонгхла шаҳридаги “Тинсуланон” стадионида маҳаллий вақт билан соат 17:15 да (Тошкент вақти билан соат 15:15 да) бошланади.