Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг ҚАРОРИ

 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси А.Жўраевнинг сенаторлик ваколатини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида

“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддаси ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5 ва 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Абдумўмин Суннатович Жўраевнинг халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати ваколати тугатилганлиги муносабати билан унинг сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилган деб ҳисоблансин.
  2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳамда халқ депутатлари Самарқанд вилояти ва Пайариқ тумани Кенгашларига юборилсин.
  3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайтида, шунингдек бошқа манбаларда эълон қилинсин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Раиси                                                                                   М.Абдусаломов

 

Тошкент шаҳри,

2019 йил 18 январь.