Ўзбекистон ва Қирғизистон: Энергетика вазирликлари қўшма баёнот берди
Қирғизистон Энергетика ва саноат вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Энергетика вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ўртасида 2021 йил 11 мартда имзоланган баённомага мувофиқ, электр энергиясини ўзаро етказиб бериш тасдиқланган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Марказий Осиё минтақасида сувнинг камлиги ҳисобга олиниб, «Тўхтагул» сув омборининг ўта оғир даражага тушишига йўл қўймаслик мақсадида томонлар хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги келишувларга асосан Туркманистон газидан ишлаб чиқарилган электр энергиясини Қирғизистонга етказиб берилди.
Шу билан бирга, шартнома асосидаги келишувларга мувофиқ, электр энергиясини Туркманистондан Қирғизистонга Ўзбекистон энергетика тизими орқали транзит қилиш энергетика тизимларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.
«Таъкидлаш лозимки, томонларнинг хўжалик юритувчи субъектлари ўртасида 2023 йилда Туркманистон электр энергияси транзитини таъминлашга қаратилган тегишли шартномалар имзоланган. Икки мамлакат энергетика вазирликлари ва энергетика корхоналари ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро ҳурмат ва энергетика тизимлари ишлаш режимининг изчиллиги тамойиллари асосида амалга оширилмоқда», дейилади хабарда.