Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йилда ўтказилади
Статистика агентлиги 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.
Лойиҳага кўра, Ўзбекистонда 2026 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилади. Қонун лойиҳаси муҳокамаси 6 ноябрга қадар давом этади.
Ўзбекистонда 34 йилдан буён аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Пандемия сабабли у 2022 йилдан 2023 йил ноябрига кўчирилганди.