Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига ошмоқда

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 599 764 кишини ташкил этган.

➖Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

➖Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 574,8 минг кишига кўпайган.

➖Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 63,9 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда.

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 176 873 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 422 891 киши

2023 йилнинг 1 октябрь ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 246 018 нафарга кўп.