Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача қарийб 2 минг кишига ошмоқда
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумот берди. Унга кўра, 2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.
Республикамизнинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган. Шунингдек, мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.
"2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда", дея хабар беради агентлик.