Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчилар сони 4,5 млн кишига яқинлашди
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 4 миллион 447 минг 597 нафарни ташкил қилади.
Республикада пенсия олувчилар 3 миллион 839 минг 508 нафардан иборат бўлса, нафақа олувчилар 608 минг 89 нафарни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 2023 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра:
➖ёшга доир пенсия олувчилар - 3 182 617 нафар;
➖ногиронлик пенсиясини олувчилар - 426 532 нафар;
➖боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчилар - 230 359 нафарни ташкил қилади.
Тайинланган нафақалар бўйича:
➖пенсия ёшига етган эркаклар ва аёллар - 60 829 нафар;
➖болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандли оналар - 8738 нафар;
➖иш стажи йўқ 1-2-гуруҳ ногиронлиги бор шахслар 90 840 нафар;
➖боқувчисини йўқотган оилалар - 48 293 та;
➖18 ёшдан катта 1-2-гуруҳ болаликдан ногиронлиги бор шахслар - 175 912 нафар;
➖18 ёшгача ногиронлиги бор болалар - 160 746 нафар;
➖18 ёшгача ногиронлиги бор фарзандни парвариш қилаётган ота (она) - 62 731 нафар.