Ўзбекистонда Қозоғистоннинг йўловчи автобуси ЙТҲга учради

Кеча, 4 август куни соат 18:30 ларда “Бухоро-Хоразм” (Олмаота-Нукус) йўналишида ҳаракатланиб бораётган Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган “VANHOOL” русумли, KZ 545 АРV13 давлат рақам белгили йўловчи автобуси иштирокида Жондор тумани “Луқмон” МФЙга қарашли чўл массиви ҳудудидан ўтувчи А-380 халқаро йўлининг 299 километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида автобусда йўловчи сифатида кетаётган 1 нафар шахс воқеа жойида вафот этган, 2 нафар шахс оғир ва 8 нафар шахслар турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

Автобусда бўлган барча йўловчиларга биринчи тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат бўйича Бухоро вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, йўл транспорт ҳодисаси сабаблари ўрганилмоқда.