Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропортлари йўловчилар учун очилди

Бугун, 18 майдан бошлаб Ўзбекистоннинг 4 та халқаро аэропорти йўловчилар учун очилди, деб хабар берди ЎзА.

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкентдан Нукус, Урганч ва Термиз шаҳарларига авиақатновларни йўлга қўйди.

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозларни ташкиллаштириш тартибига кўра, қатновларга санитария-эпидемиологик осойишталиги маркази томонидан COVID-19 инфекциясига тест таҳлиллари олинганига 120 соатдан кўп бўлмаган ва таҳлил натижаси “манфий” эканлигини тасдиқловчи малумотномага эга йўловчилар қўйилади.

Бунда рўйхатдан ўтишда ва ҳаво кемаси саҳнида карантин чораларига риоя қилиш, 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, ҳимоя ниқобини тақиш ва қўлқоп кийиш шарт.