“Ўзбекнефтегаз” АЖ аҳолидан шикоятларни қабул қилиш учун Telegram-ботни ишга туширди
- 12.03.2019 10:35
- 99
- Ўзбекистон
Бунинг учун сиз марожаатларингизни компаниянинг Telegram-каналдаги @uzneftgazbot "UNG мулоқот" ҳаволасига жўнатишингиз лозим.
Шунингдек, мурожаатларингиз Facebook‘даги “Халқ билан мулоқот” гуруҳи ва веб-сайтдаги www.ung.uz ҳаволалари орқали ҳам қабул қилинади.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш гуруҳи сизга тез фурсатда мурожаат ечими ҳақида маълумот тақдим этади.
Аҳоли мурожаатларини ўрганиш ва таҳлил қилиш гуруҳи.