Ўзга сайёраликлар учун ёзув
1970 йилда Россиянинг Омск области Тюкалинск шаҳри чеккасида «Ленин» деган ёзув шаклида арча ва қарағай кўчатлари ўтқазилганди. 50 йил ичида кўчатлар ўсиб, қалин ҳарфлар ҳосил қилди.
Эндиликда қияликда ҳосил бўлган ўрмон–ёзув атрофга гўзал манзара касб этиб турибди. Ҳар бир ҳарфнинг бўйи 60 метр, кенглиги эса 12 метр. Ўрмон–ҳарф ҳатто космосдан кўринади.
"Вақт келиб ерликлар ўзга сайёраликлар билан алоқага киришса, келгиндиларнинг сайёрамизда ўқийдиган биринчи сўзи «Ленин» бўлса ажабмас", деб ёзади «АиФ» ҳафтаномаси (2021 й, 42-сон).
***
Принтердан чиққан 7 метрлик катер
АҚШда принтерда оғирлиги 2 тонна, узунлиги 7 метр келадиган катер босиб чиқарилди, деб хабар беради «АиФ».
У пластика ва целлюлозадан ясалган. Принтерлар авиасаноатда ҳам фойдаланилмоқда. Ҳозирча айрим деталлар тайёрланяпти. Бироқ AIRBUS компанияси яна ҳам олдинлаб кетди ва полиамиддан бутун бошли самолётни принтердан чиқарди.
Тўғри, у кичик – узунлиги атиги 4 метр. Келажакда шу усулда принтердан ҳақиқий самолёт босиб чиқариш кўзланмоқда.
Тоғаймурод Шомуродов тайёрлади.