O‘zLiDeP фаоллари маҳаллалар муаммосини ўрганмоқда
- 02.02.2019 21:07
- 32
- Жамият
Самарқанд вилояти аҳолиси муаммоларини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлар ва партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳи иш бошлади.
Фаолиятини Ургут туманидан бошлаган ишчи гуруҳ Жайратепа маҳалла фуқаролар йиғинида узоқ йиллардан бери ҳал этилмай келинаётган янги сув насоси қурилиши, Ургутнинг қўшни Тожикистоннинг Панжакент тумани билан боғлаб турувчи 30 километр йўлни, ҳудуддаги трансформаторларни таъмирлаш ишларига ёрдам берадиган б´лишди.
Шунингдек, хусусий тиббиёт муассасасини очишга қаратилган лойиҳалар билан танишиб, тиббий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича тадбиркорларга амалий кўмак беришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Бахтигул ҚАРШИЕВА.
Теглар:
O’zLiDeP
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа