Озода Аҳмедова “Ягонасан, муқаддас ватан!” танловининг вилоят босқичида ғолиб бўлди

Унда шаҳар ва туман босқичларида ғолиб бўлган 50 нафардан ортиқ ижрочи ўзларининг ватан, истиқлол ва садоқатни тараннум этувчи қўшиқлари билан иштирок этди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шаропов ва бошқалар анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танлов ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ватанни мадҳ этувчи юксак бадиий қўшиқлар яратилишини рағбатлантириш, янги истеъдодларни кашф этиш ва уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Танловнинг якуний натижаларга кўра, вилоят академик ва халқ бадиий жамоалари хонандаси Озода Аҳмедова ғолиб деб топилган бўлса, Тойлоқ туманидан Санжар Расулов, Каттақўрғон шаҳридан Малика Акмалжонова ва Шаҳбоз Иззатов иккинчи ўринга муносиб кўрилди. Учинчи ўринни нурободлик Валерия Харламова, Паст Дарғом туманидан Сардорбек Абдуваҳобов ва Самарқанд шаҳридан “Тривокал” гуруҳи аъзолари эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.