Пандемия даврида “Самарқанд аэропорти” орқали 20 та чартер рейсда 4 307 нафар фуқаролар учиб келган

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Жасурбек Файзуллаевнинг вилоят телерадиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот” кўрсатувида маълумот беришича, вилоятнинг ташқи савдо айлануви жорий йилнинг 8 ойида 811,17 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Шундан, экспорт – 170,98 миллион АҚШ доллари (21,08 %), импорт – 640,18 миллион АҚШ доллари (78,92 %).

2019 йилнинг шу даврига нисбатан 221,11 миллион АҚШ долларига ёки 21,42 фоизга камайган. Ҳисобот даврида сальдо манфий кўрсаткичга эга бўлиб, 469,20 миллион АҚШ долларини ташкил этди.

Ҳисобот даврида, вилоятда рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан 315,6 миллион АҚШ долларлик асбоб-ускуналар олиб кирилиб, “Эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимига расмийлаштирилган ва божхона тўловларидан 572,1 миллиард сўм имтиёзлар қўлланилган. Мазкур асбоб-ускуналаринг 45,65 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қисми бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилган.

Божхона юк декларацияларида аниқланган 239 та хавфларни минималлаштириш чораларини кўриш натижасида давлат бюджетига 1 миллиард 630 миллион сўмдан ортиқ қўшимча божхона тўловлари ундирилган.

Шунингдек, вазни 148,35 минг тонна, қиймати 242,28 миллион АҚШ долларига тенг бўлган товар ва транспорт воситаларига нисбатан 6 386 та (шундан, экспортда 1301 та, импортда 6386 та) божхона кўриклари ўтказилган. Ўтказилган кўрик натижасида, ноқонуний товар ва транспорт воситаларининг ташилиши билан боғлиқ 458,88 миллион сўмга тенг бўлган жами 31 та божхона қонунбузилиши билан боғлиқ ҳолатлар аниқланган.

Чегара божхона постлари орқали жами 185 838 нафар фуқаро ҳаракатланган бўлиб, шундан “Жартепа” чегара божхона пости орқали 114 256 нафар ва “Самарқанд аэропорти” чегара божхона пости орқали 71 582 нафар фуқаро ҳаракатланган.

Пандемия даврида “Самарқанд аэропорти” орқали 20 та чартер рейс орқали 4 307 нафар фуқаролар учиб келган.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати.