Паст Дарғом туманида гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
- 28.01.2020 11:39
- 224
- Жиноят ва жазо

Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари 2300 АҚШ долларлик гиёҳвандлик воситаси савдосига чек қўйди.
Паст Дарғом туманида олиб борилган тезкор тадбир давомида шу туманда яшовчи, муқаддам судланмаган, якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, 1984 йилда туғилган Н.К. соф оғирлиги 702.4 грамм бўлган "марихуанна" гиёҳвандлик моддасини 2300 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Олиб борилган дастлабки суриштирув ишлари натижасида фуқаро Н.К. ушбу гиёҳвандлик моддасини Паст Дарғом тумани, Гумбаз маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Ё.дан олганлиги маълум бўлган.
Шундан сўнг фуқаро Х.Ё. билан олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида фуқаро ҳақиқатдан ҳам ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзи экиб етиштирганлиги маълум бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сохта прокурор ўринбосари қўлга тушди
- Кеча, 15:10
- Жиноят ва жазо
Навқирон шаҳрим – Самарқанд дунё нигоҳида
- Кеча, 14:13
- Самарқанд