Паст Дарғомдаги манзил-колония маҳкумлари ўртасидаги жанжал фожиа билан якунланди
Ҳодиса юзасидан расмий маълумот берилди. Унга кўра, воқеа 6 декабрь куни соат 18:20 ларда Пастдарғом туманидаги 37-сон манзил-колониясига қарашли деҳқончилик билан шуғулланиш учун мўлжалланган ер майдонида содир бўлган. Мазкур муассасада жазо муддатини ўтаётган боғдорчилик ишларига жалб қилинган маҳкум Б.Қ. ўзаро жанжаллашиш оқибатида маҳкум У.Э. га тан жароҳатлари етказган ва натижада маҳкум У.Э. олган жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда мазкур ҳолат прокуратура органлари назоратига олинган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД хабарида.