Пахтачида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи сайёр қабул ўтказмоқда
- 06.11.2019 11:37
- 232
- Самарқанд
Айни пайтда Пахтачи туманининг Фай маҳалласида Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, полковник Шавкат Раҳмонов аҳоли учун сайёр қабул ўтказмоқда.
Унда Фай маҳалласи ҳамда қўшни маҳаллалар аҳолиси осойишталик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ саволларига жавоб олмоқда.
Жумладан, Боғолони маҳалласида яшовчи Эсон Туропов ҳудудда болалар боғчаси қуриш ва мактабга бориш учун пиёдалар йўлаги барпо этиш масаласида мурожаат қилди.
- Болалар боғчаси қуриш учун давлатимиз томонидан қатор имтиёзлар яратилган, - деди Ш.Раҳмонов. - Бу борада муаммо бўлмайди. Ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз қатнаши учун пиёдалар йўлаги қуриш келгуси йил дастурига киритилади.
Сайёр қабулда 50 нафардан зиёд фуқаро ўз муаммолари, саволлари билан иштирок этмоқда.
Пахтачи тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа