Пахтачидаги масжидда чиққан ёнғиннинг сабаби нима?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмаси хабар беришича, шу йилнинг 20 январь куни Самарқанд вилояти Пахтачи тумани Истиқлол маҳалласида жойлашган «Хўжа Зиёвуддин жомеъ масжиди»нинг том қисми 40 кв.метр майдони ёниб, зарарланган.

Хўш, ёнғинни келиб чиқиш сабаби нима?

Маълум бўлишича, шу куни масжиднинг том қисмига ўрнатилаётган гумбазни пайвандлаш жараёни кечган. Бироқ таъмирловчилар томонидан ёнғин хавфсизлиги қоидалари бузилган ва ёнғин содир бўлган.

"101" рақамига қўнғироқ қилингач, ёнғинни бартараф этишга 5 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган. Кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғиндан бинонинг 181 кв.метр майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар йўқ.