Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

“Пайариқ-Самарқанд” йўналишидаги йўловчиларга автобуслар 3 минг, микроавтобуслар 4 минг сўмдан хизмат кўрсатмоқда

Кеча, 23 ноябрь куни Zarnews.uz сайтида Пайариқ туманини Самарқанд шаҳри билан боғловчи йўналишларда йўл кира нархларининг асоссиз равишда оширилиши юзасида йўловчилардан тушган мурожаатлар чоп этилди.

Вилоят транспорт бошқармаси “Автомобилларда ташувлар хавфсизлигини таъминлаш юзасидан назорат қилиш бўлими” инспекторлари томонидан ташувчи корхоналар раҳбарлари билан ҳамкорликда ўрганиш ишлари олиб борилди.

Ҳозирда Пайариқ тумани билан Самарқанд шаҳрини боғловчи “301 Пайариқ АББ – Шоҳи Зинда АББ” ва “411 Пайариқ АББ – Шоҳи Зинда АББ” йўналишли такси йўналишлари мавжуд.

Йўл кира нархларини асоссиз кўтаришга йўл қўймаслик мақсадида ҳайдовчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди. Бугунги кунда ушбу йўналишларда автобуслар 3000 сўмдан, микроавтобуслар 4000 минг сўмдан йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда.

Самарқанд вилояти транспорт бошқармаси ахборот хизмати.