Пайариқ туманидаги номсиз кўчалар номланади
Бугунги кунда туманда 3 мингга яқин номсиз кўча бор. Яқинда Пайариқ тумани ҳудудидаги Топонимик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи комиссия йиғилишида ушбу масала муҳокама этилди.
Тумандаги номсиз кўчалар деярли барча маҳаллаларда жойлашган.
Йиғилишда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси томонидан ҳудуддаги номсиз кўчаларни номлаш бўйича таклифлар ўртага ташланди.
Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича республика комиссиясига 2887 та кўчалар номи киритилган таклифлар тақдим этиладиган бўлди. Ушбу таклифлар тасдиқланганидан сўнг, ҳудуддаги номсиз, такрорий ва қонунга мувофиқ эмас деб топилган кўча номлари қонун талабларига мос равишда номланади.