Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Пайариқда ҳомиладорларни скрининг текширувидан ўтказиш ишлари бошланди

Нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш мақсадида Челак кўп тармоқли марказий поликлиникасига замонавий ультратовушли (4D доплер) тиббий ускуна ўрнатилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан жойларда кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш, бу борада аҳолига қулайликлар яратиш ва нуқсонли болалар туғилишининг олдини олиш мақсадида Пайариқ тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли Челак кўп тармоқли марказий поликлиникасига ультратовушли (4D доплер) тиббий ускуна ўнатилиб, ҳомиладорларни скрининг текширувидан ўтказиш ишлари бошланди.

Мазкур жараённи амалга ошириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорига биноан маҳаллий бюджет хисобидан 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

Самарқанд вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси.