Пайариқда "Nexia" автомашинасида ёнғин содир бўлди
- 25.04.2023 09:20
- 198
- Ҳодиса
Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, кеча, 24 апрель куни соат 19:13 да Пайариқ тумани "Янги ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган "Жаҳонгир Пристиж" МЧЖга қарашли АГТКШнинг чиқиш эшиги олдида “Нексия” русумли автомобилнинг мотор қисмида ёнғин содир бўлган.
2003 йилда ишлаб чиқарилган автомашина 1948 йилда туғилган фуқарога тегишли бўлган. Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 19:15 да етиб бориб, ёнғин соат 19:18 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ишлари олиб борилиб, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Теглар:
Пайариқ тумани
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қарнабота ғорида қандай синоат яширинган?
- Кеча, 18:10
- Саёҳат