Пайариқда хонадонида гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган шахс ушланди

2020 йил 21 июль куни Самарқанд вилояти ИИБ ходимлари томонидан Пайариқ туманида ўтказилган “Қорадори-2020” тезкор-профилактик тадбири давомида туманнинг Дўстлик маҳалласида яшовчи 1976 йилда туғилган Э.Қ.нинг яшаш уйи экин майдонлари холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш уйи ҳовлисидан жами 77 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб, етиштириб келаётганлиги аниқланди ҳамда ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Пайариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Э.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.