Педагогларга малака тоифаси беришда аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинди

«Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори (572-сон, 17.09.2021 й.) қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан:

педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилинади;

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини таълим ташкилотлари педагогик (кузатув) кенгашлари томонидан баҳолаш ҳамда Таълим инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилади.

Ушбу қарор билан педагог кадрлар аттестациясига оид бир қатор янгиликлар киритилган.