Пенсионер отахон ўғирликка қўл урди
- 27.05.2020 11:20
- 360
- Жиноят ва жазо
Кармана тумани ИИБга 1979 йилда туғилган, Камолот МФЙда яшовчи У.Б. ариза орқали мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг Янгиариқ МФЙда жойлашган оҳак ва гипс ишлаб чиқариш шохобчасига девор орқали хуфиёна равишда кириб, умумий 17 500 000 сўм қийматга эга бўлган генератор, дрель, газ баллони, газ ҳисоблаш аппарати, газодефтектор, 1 тонна 16 сантиметр ҳажмдаги арматура ҳамда 6 сантиметр қалинликдаги симларни ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Туман ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган суриштирув натижаларига кўра, ушбу жиноятни 1956 йилда туғилган, Кармана тумани Янгиариқ МФЙда яшовчи В.Ш. содир этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан В.Ш.га нисбатан Жиноят кодекси 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар берди Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа