Пенсионерлар қаерда яхши яшайди?
Пенсионерлар ҳаммадан кўра Германияда энг яхши яшайди деб ҳисобланади. Бу мамлакатда давлат пенсияси ҳали Бисмарк чоғида – 120 йил аввал пайдо бўлган. Тўғри, сал ишкал томони – қарилик бўйича нафақат 70 ёшдан тўланган, ўртача умр эса 25 йил қисқа бўлган. Давр ўзгарган: ўтган аср ўрталарига келиб амалда барча цивилизациядан дунё пенсия тизимига ўтган.
***
Космос чиқиндихонага айланяпти
Инсоният она заминни чиқиндихонага айлантириб бўлди, шекилли, энди космосни булғамоқда. НАСА маълумотларига кўра, Ер атрофида катталиги коптокдай 23 минг ҳар хил синиқ парчалар айланиб юрибди. Яна ҳажми 1 мм., тахминан 100 млн. ҳажми 1 мм.дан катта синиқ парчалар бор.
Саутгамптон университетининг профессор-муҳандиси Хью-Льюнс сўзларига қараганда, ҳар бир синиқ парча тўқнашуви орбитани, баландлигига қараб турли тезликда кезиб юрибди. Космик чиқинди парчасининг 1 см. катталикдагиси тезлиги йўлдошни тўлиқ йўқотишга қодир.
***
Хитой кварталлари нега вайрон қилиняпти?
Хитой АҚШ ортида Кариб денгизи ҳавзаси атрофида жойлашган камбағал давлатларга «ёрдам» қўлини чўзиб келаётган эди. Куба 600 млн. доллар, Багама – 450 млн., Гренада 55 млн., Тринидад ва Тобаго 2 млрд. ёрдам пули олганди. Аммо хитойликлар уларга ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ўрнига сартарошдан тортиб ресторан хизматчисигача ўзлари эгаллаб олдилар. Бу маҳаллий аҳолига ёқмади. Улар хитойликлар эгаллаб олган кварталларни вайрон қилишга киришди.
Т.Шомуродов тайёрлади.