Пенсия жамғармаси тизимида 5 718,3 млрд сўмлик молиявий хатоликлар аниқланди
Пенсия жамғармаси Ижро этувчи аппаратининг Ички аудит хизмати томонидан 2022 йилнинг I ярим йиллигида ўтказилган барча ўрганишлар ва назорат тадбирларида республика бўйича жами 3 292 ҳолатда 5 718,3 млн.сўмлик молиявий хатоликлар ва ортиқча пенсия тўловлари аниқланган.
Хатоликлар қуйидаги йўналишларда йўл қўйилган:
➖“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун маълумотларни хато шаклланиши натижасида 2 194 ҳолатда 3 510,3 млн.сўм;
➖Давлат пенсия ва нафақаларининг нотўғри тайинланиши ва ҳисобланиши натижасида 913 ҳолатда 2 179,7 млн.сўм;
➖Ҳудудларда бухгалтерия ҳисобини юритишда смета-штат ва бюджет интизомининг бузилиши натижасида 185 ҳолатда 28,2 млн.сўм.
Ушбу аниқланган қонунбузилиш ҳолатларининг барчаси ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига топширилган.