Пенсия жамғармасига ишга кирмоқчимисиз?
Яширмаймиз, Пенсия жамғармасида ишлаш истагида бўлган ёшлар жуда кўп. Ходимларни ишга қабул қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ махсус электрон дастур асосида талабгорлар тенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда саралаб олинмоқда.
Умуман олганда, Президентимизнинг 2019 йил 3 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижроси тизимда сифатли таъминланмоқда. Фармоннинг қулайлик жиҳати, энг асосий томони ишсиз юрган фуқароларни иш билан таъминлашдадир. Яъни, хоҳлаган одам уйида ўтирган ҳолда идорама-идора иш излаб юрмасдан ижтимоий тармоқлар орқали vacancy.argos.uz сайти орқали барча вакант лавозимларни кўриши ва ўзига тегишли бўлган мутахассислиги бўйича вакант лавозимларга номзодини электрон тарзда қўйиш имконияти яратилди.
Ушбу фармон бўш лавозимларга илғор тажрибага эга, иқтидорли ва ҳар томонлама етук, юқори билимга эга кадрларни саралаб олишга кенг имкониятлар йўлини очиб берди. Яқинда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Самарқанд вилояти бошқармаси тизимида вакант лавозимларга ишга қабул қилиш амалга оширилди.
Ушбу саралаб олиш натижасида Оқдарё тумани пенсия жамғармаси бўлимида эълон натижаси бўйича Абдумутал Эргашев ғолиб деб топилиб, иш билан таъминланди.
Ҳозирги кунда Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси ва Пахтачи туман Пенсия жамғармаси бўлимида ҳам вакант иш ўринларига танлов эълон қилинган.
Д.Турсунқулова,
Пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси кадарлар бўйича бош мутахассиси.