Покистон 520 дан ортиқ Афғонистон фуқаросини қамоқдан озод қилди

Афғонистоннинг Покистондаги элчихонаси маълумотларига кўра, Покистон ҳукумати 520 дан ортиқ афғон фуқаросини, жумладан, салкам 100 нафар болани қамоқдан озод қилган.

“Афғонистоннинг Исломободдаги элчихонаси ва мамлакатнинг Карачидаги бош консуллигининг саъй-ҳаракатлари натижасида 524 нафар афғонистонлик қамоқхоналардан озод этилди, улардан 54 нафари аёл ва 97 нафари болалар”, дейилади элчихона хабарида.

Қайд этилишича, маҳбуслар учун транспорт, озиқ-овқат ва кийим-кечак учун барча харажатлар Афғонистон элчихонаси ва консуллиги томонидан тўланади.