Польша Украина билан чегарада ҳарбий кучларини кучайтирмоқда
Польша мамлакат шарқида икки кишининг ҳаётига зомин бўлган ракета тушгандан кейин Украина билан чегарада ҳарбий кучларини кучайтиришни бошлади.
НАТО далиллар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа оқибати бўлганини кўрсатса-да, Польша уруш ҳудудига тарқалишидан қўрқишини кўрсатмоқда.
Украина бўйича ўтган сўнгги йиғилишда БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари кескинлашувнинг олдини олиш зарурлигини таъкидладилар.
«Можаронинг потенциал ҳалокатли тарқалиши хавфи жуда реал бўлиб қолмоқда. Украина чегараси яқинидаги Польшада содир бўлган воқеа ҳар қандай кескинлашувнинг олдини олиш мутлақ зарурлигини эслатди», дейди БМТ Бош котибининг сиёсий ва тинчлик ўрнатиш масалалари бўйича ўринбосари Розмари Ди Карло.
Украина билан чегарадош давлатлар учун бир қанча хавфлар мавжуд. Улардан бири Польшадагидек «дайди» ракеталар, иккинчиси альянс ва Россия ўртасида можаро чиқарувчи НАТО аъзосига атайлаб зарба бериш, учинчиси – иқтисодий хавфдир.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ҳам ушбу ҳолатга ўз фикрини билдирди: «Польша ҳудудида одамлар ҳалок бўлди, демак, қўшнингизда уруш бўлса, мамлакатингиз хавфсиз эмас. Кечаги бомбардимонни оладиган бўлсак, Украинадан Венгрияга газ таъминоти узилди».