Пропискани қийинлаштириш ҳақидаги қарор лойиҳаси порталдан ўчириб ташланди

Кеча, кўпгина сайтлар берган хабар ортидан ижтимоий тармоқларда бўлган "қизғин" муҳокамалардан кейин, бир неча киши янги уй сотиб олиб, пропискага кирмоқчи бўлганларнинг ҲАР БИРИ давлат божини алоҳида тўлаши ҳақидаги Адлия вазирлиги эълон қилган Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси порталдан ўчириб ташланибди.

Ушбу манзилга кирсангиз, қуйидагича ёзув чиқмоқда:

Not Found (#404)

Бундай саҳифа мавжуд эмас.

Бу ҳақда таниқли ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўзининг xushnudbek.uz телеграм каналида хабар бермоқда.

Ўша хабарида у бу ишга муносабат билдириб шундай дейди:

"Қизиқ, ҳукуматдагилар халқни бундай қийнаш мумкин эмаслигини тушуниб етишдимикин ёки машҳур ўзбек фильмидаги каби «Кўрасизлар, ҳали биз қайтамиз, қўшин тортиб қайтамиз» дейишмоқчимикин, буниси менга қоронғу.

Нима бўлганда ҳам Сизларни ушбу кичик ғалаба билан табриклайман. Қонунлари устувор давлатга айланишда давом этайлик, илоҳим".