Психолог ўз ўғлини маймун билан бирга тарбиялади: даҳшатли тажриба нима билан тугади?
Маълум бир ютуққа эришиш учун ахлоқ қоидаларига ҳам зид борган олимлар ҳам учраб туради. Машҳур психолог Уинтроп Келлог ўзини машҳур қилган диссертация мавзусинитанлаганида фан тараққиёти учун нимани қурбон қилишга тайёр эди?
Дастлабки тадқиқотлар
Уинтроп психология факультетини тамомлагандан сўнг антропогенез муаммолари билан шуғуллана бошлайди. Узоқ вақт давомида у болалар ва ҳайвонларнинг ривожланиш хусусиятларини ўрганади: итлар миясининг турли қисмлари олиб ташланганида уларнинг хатти-ҳаракатлари қандай бўлишини ўрганиб тажрибалар ўтказади. Ўттиз ёшида докторлик даражасини олган олим тадқиқот учун янги мавзуларни излай бошлайди.
Асосий тадқиқот
1931 йилда Уинтроп даҳшатли тажриба ўтказишга қарор қилади. У ўша пайтларда ҳамманинг оғзида бўлган мавзу - Маугли (экстремал ижтимоий изоляция шароитда ўсган, эрта ёшдан бошлаб одамлар билан алоқа қилмаган одам боласи)болалари ҳодисасини ўрганишга қизиқарди.Кўпгина олимлар бундай болаларда дастлаб ҳайвонларда учрайдиган касалликлар борлигига ишонишарди. Бу фикрга қатъий қарши чиққан олим дастлаб эндигина туғилган ўғлини маймунлар оиласига жойлаштиришни режалаштириб, соғлом бола ҳайвонлар ичида ҳам инсоний қиёфасини йўқотмаслигини исботлаб бермоқчи бўлади. Бироқ, ҳеч ким унга бундай қилишга рухсат бермайди. Шунда Уинтроп Маугли тажрибасининг тескари йўналишидаги янги ғояни ўйлаб топади.
У зарур шарт-шароит яратилса, маймунни одамлаштириш мумкинлигини исботлаш мажбуриятини олади. Ушбу тадқиқот мавзусига қизиқиб қолган Йель университети олимлари Келлогглар жуфтлигига ўз университетидан шимпанзе боласини асраб олишни таклиф қилади.
Ака ва сингил?
Тажриба пайтида Уинстоннинг ўғли ўн ойлик,Келлоглар уйига олиб келинган шимпанзе Гуа эса етти ойлик эди.
Улар бир хил кийинтирилди, тенг овқатлантирилди, ўргатилди ва тарбия қилинди. Болалар ўхшашётоқда ухларди, бир хил стулларда овқатлантирилиб, бир хил ўйинчоқлар ўйнашарди.
Кичкина Дональд дарҳол Гуани ёқтириб қолади.Уларнинг ўйинлари ва оғзаки бўлмаган мулоқотларини кўрган одамлар улар ҳақиқатан ҳам ака-ука ёки опа-сингил деган таассурот қолдирарди. Фақат Гуа одам эмас эди ва афсуски у ҳеч қачон одам бўла олмас эди.
Эксперимент тафсилотлари
Машҳур олимлар оиласи кунига ўн икки соатдансиновлар ўтказар, ҳар бир қадам ёзиб олинар ва бажариш учун болаларга тобора мураккаброқ вазифалар бериларди. Улар учун фақат кейинчалик солиштириш мумкин бўлган натижалар муҳим эди.
Дастлаб Уинтроп эрта ривожланишда Гуа кўп жиҳатдан ўғлига қараганда олдинда эканлигига ишонади. У тезда қошиқ билан овқатлана бошлайди, оддий буйруқларни бажаради ва ҳатто болалар тувакини ўзлаштиради. Лекин тилга кирмайди. Дональд бир ёшга тўлганида гапира бошлаб, ривожланишда Гуадан сезиларли даражада олдинга чиқиб олади. Шундай бўлса-да, Уинтроп маймунни одамлаштиришга эриша олишини исботлашни орзу қиларди. Тажриба бошқа, жуда жиддий сабабга кўра эрта тўхтатилади.
Тажрибада бевосита иштирок этган Уинтропнинг рафиқаси Луэлла ўғли “синглиси”нинг хатти-ҳаракатларини ўзлаштира бошлаганида ташвишга тушади.
Дональд тўрт оёқлаб юра бошлайди, гапиришни тўхтатади ва тажовузкор бўла бошлайди. Шунда эр-хотин, маймуннинг одамга айланишидан кўра, одамнинг маймунга айланиши эҳтимоли кўпроқ,деган хулосага келади. Гарчи дастлаб уни беш йил давомида амалга ошириш режалаштирилган бўлса-да, ўғлининг янада таназзулга учрашининг олдини олиш учун улар тажрибани тўхтатишга қарор қилишади.
Фандаги ютуқнинг аянчли оқибатлари
Уинтроп ўз тадқиқотлари ҳақида илм-фан оламида шов-шувга сабаб бўлган тўлиқ батафсил китоб нашр этади. Гуани университетга қайтаради.
Оилада тарбияланган, кейин эса кераксиз деб университетга қайтарилган Гуа бир йилдан кейин нобуд бўлади.
Шундан сўнг олим дельфинларнинг хатти-ҳаракатларини ўрганишга эътибор қаратишга қарор қилади ва умрининг охиригача фақат шу мавзутадқиқотлари устида иш олиб боради.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.