Пулингиз кўп бўлса ҳам...

Кўпчилик бахт деганда пулнинг кўп бўлишини, шоҳона яшашни, дабдабали ҳаёт кечиришни тушунади. Аслида дунёда пули кўп инсонлар жуда бисёр. Аммо уларда хотиржамлик, ҳаловат йўқ.

Пулингизга таом сотиб олишингиз мумкин. Аммо тўйиш ҳиссини сотиб ололмайсиз.

Пулингизга дори сотиб олишингиз мумкин. Лекин шифони сотиб ололмайсиз.

Пулингизга диван сотиб олишингиз мумкин. Бироқ уйқуни сотиб ололмайсиз.

Пулингизга уй сотиб олишингиз мумкин. Лекин хотиржамлик сотиб ололмайсиз.

Пулингизни маҳрга бериб бир қизга уйланишингиз мумкин. Аммо муҳаббат, бир-бирини тушуниш ва бахтни сотиб ололмайсиз.

Пулингизга шуҳратни сотиб олишингиз мумкин. Бироқ эҳтиромни сотиб ололмайсиз.

Пулингизга китоблар сотиб олишингиз мумкин. Аммо фаҳм-фаросат, маданият ва ҳикматни сотиб ололмайсиз.

Бир миллиардер узоқ йиллардан бери таом мазасини сезмаслиги кўп айтилади. Қани, имкони бўлса, пулларини сарфлаб, таъм билиш сезгисини сотиб олсинчи! Йўқ, ололмайди!

Интернет маълумотлари асосида Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади.