Пуллар номланиши нимани англатади?
Нега “доллар”, “иена”, “рубль” айнан шундай номланган ва фақат “евро” ўз қитъасига яқин ва исми жисмига мос? Ушбу мақолада пулларнинг номланиш тарихи тўғрисида билиб оламиз.
Япон “иена”си
Бу пулларнинг энг сирли номи ақлбовар қилмайдиган оддий ечимни ўз ичига олади. “Иена”нинг хитойлик аждоди бор ва унинг ундош тарздаги номи: “юань”.
Хитой “юань”и
Қизиқувчан ўқувчида дарҳол унда “юань” нимани англатади?, деган мантиқий савол туғилади.“Юань” таржимада – “юмалоқ нарса” ёки “юмалоқ танга” деган маънони беради. Цин сулоласи даврида хитойликлар шундай фикрда бўлганэканлар.
Рус “рубль”и
Олимлар “рубль” сўзининг келиб чиқиши ҳақида ҳар хил тахминларни келтиришади. Биринчиси, “рубль” ҳинд “рупияси” номидан келиб чиққанлиги тўғрисидаги оммабоп гипотеза мавжуд. Иккинчиси, гўё рубль катта кумуш парчасидан кесиб олинганлиги кўзда тутилиб “рубка” - “бўлиш, кесиш” сўзидан келиб чиққанлик тахмини.Учинчиси, “рубец” (чандиқ) сўзидан (пўлат эритилганидан кейин танга четидаги чандиқ кўзда тутилган) пайдо бўлган. Гарчи ғалати кўринсада, охирги версия жуда машҳур: деҳқонлар қўлига рубль тушиши билан жуда хурсанд бўлиб, "бақириқ” (вопль) қилганлиги тўғрисидагитахминлар ҳам йўқ эмас.
Америка “доллар”и
Бу ном Европа тангаси – “талер”дан мерос бўлиб ўтган. Талер XVI–XVII асрларда асосий жаҳон пул бирлиги эди. Ҳа, долларнинг номланиши ҳақида билишингиз керак бўлган бор гап шу.
“Фунт стерлинг”
Қадимдан бу ном бизга бир фунт (баъзи Европа давлатларида ишлатилган масса бирлиги) кумуш ҳақида гапиради, унинг кичик кумуш тангабўлаклари эса “стерлинг” деб аталган. Яна бир гипотеза ҳам кенг тарқалган бўлиб, у Германиядаги машҳур “Эастерлинг” савдо ҳудудидан келганкумуш тангаларни билдирган “шарқ кумуши”атамасидан келиб чиққан.
Европа “крон”и
Луғатсиз ҳам шифрлаш осон бўлган номланиш: табиийки, у “тож” –“корона” сўзидан мерос бўлиб қолган.
Италия “лира”си
Гарчи бу пул бирлиги Италияда ўз фаолиятини тўхтатган бўлса-да, Туркия, Сурия ва бошқа Яқин Шарқ мамлакатларида уларнинг ўз “лира”лариҳамон амалда. Дастлаб, лира кумушни тарозида тортиш учун ишлатиладиган оғирлик бирлиги эди.
Лотин Америка “песо”си
Миллий “песо”лар Аргентина, Колумбия, Чили ҳудудларида муомалада юради. Уларнинг барчаси ўрта асрлардаги испан “песо”сининг меросхўрлари бўлиб, маҳаллий тилда “оғирлик” деган маънони англатади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.