Қадимда табақа, бугун омад белгиси ёхуд «татуировка» васвасаси
Ишга автобусда бориб келаман. Бир куни қаршимга ёш йигит келиб ўтирди. Йигитнинг ўнг билагидаги оғзидан олов пуркаб турган аждар, чап билагида эса думини гажак қилиб турган сариқ тусли чаён сурати ва турли нақшларга кўзим тушди.
Тўғриси, танасини «рассом тахтаси»га айлантирган бу йигитни сайёҳ деб ўйладим. Афсуски, у ўзимизнинг замонавий ёшлардан бири экан.
Маълумотларга кўра, қадимда «татуировка»дан камбағал инсонларнинг бошқалардан ажралиб туриши учун қилинган махсус муҳр сифатида фойдаланишган. Бугунги кунга келиб эса уни санъат даражасига чиқариб улгурдик. Бу ҳам етмаганидек, айрим ёшлар танасига турли белгиларни чиздириш «омад» чақиришига ишонишлари киши таъбини хира қилади.
Мутахассисларнингайтишича, «татуировка» учун фойдаланиладиган бўёқлар турли клиник муаммоларни, жумладан, тери саратонини келтириб чиқариши, ОИТС, ОИВ ва гепатит C га чалинишга мойил қилиб қўйиши мумкин. Дунё бўйича ҳар йили 80 мингдан ортиқ инсон, айнан танасидаги турли бўёқлар сабаб юқумли, сурункали ёхуд бедаво хасталикларга чалинади.
Бундан икки-уч йил олдин маърифатпарвар ёшлардан Муҳаммадали Эшонқулов дўппи кийиб, дўппи челленжини оммалаштирган эди. Ҳозир кўпчилик ёшлар миллий бош кийимимиз саналган дўппида юради, уларни кўриб қувонасан киши.
Шу боис бугун зиёлилар, ёши катталар миллий маданиятимизни ёшларга ўргатишда, уни тарғиб қилишда ўрнак бўлиши ва ўзини кўрсатиши керак, деб ўйлайман. Шунда ёшлар "тотиуровка"нинг зарарларини тушуниб етади.
Марваридбону Жумаева.