Қаришни секинлаштирадиган маҳсулотлар
Помидор
Помидорлардаги қизил ранг берадиган ликопен пигменти кучли антиоксидант ҳисобланади. Ликопен томирлардаги қон ивиб қолиши ва қондаги холестерин миқдорини камайтиради ҳамда томирларни мустаҳкамлайди.
Какао ва қора шоколад
Бу маҳсулотлар кучли антиоксидант ҳисобланадиган флавонолларни ўз ичига олади.
Шоколад ва какао яллиғланишни енгиллаштиради, юрак-қон томир патологиялари ва онкологиянинг айрим турлари эҳтимолини камайтиради.
Бодом
Бодом ҳужайраларни шикастланишдан ҳимоя қилувчи, ёшликни узайтирувчи ва тамаки чекишнинг танага олиб келадиган зарарини камайтирадиган антиоксидант флавоноидларни ўз ичига олади. Қимматли моддаларнинг энг кўп улуши бодомнинг қобиғи (пўстлоғи)да мавжуд.