Қайси маҳсулотларни музлаткичда сақлаш мумкин эмас?
Картошка – агар картошка музлаткичда сақланса, пўчоғи қораяди ва яхши кўринишини йўқотади. Бундан ташқари, картошка крахмали аста-секин шакарга айлана бошлайди — илдиз мевалари ширин бўлиб, фойдали моддалар йўқ бўлиб кетади. Картошкани қоронғи ҳамда салқин жойда сақлаш тавсия этилади.
Пиёз – доимий равишда тоза ҳаво билан таъминланиши керак — уни тўрли қопларда сотишлари бежиз эмас. Уни картошка билан сақлаш мумкин эмас, сабаби улар ўртасида реакция бошланади, бу эса пиёзларнинг тўлиқ яроқсиз ҳолга келишига олиб келади.
Саримсоқпиёз – тадқиқотлар шуни кўрсатадики, саримсоқпиёз эрта униб чиқади ва совуқ ҳавода ёмонлашади. Бундан ташқари, у ҳам пиёз каби тоза ҳавога муҳтож. Шунингдек, уни ҳам бошқа сабзавотлар, айниқса мевалар бирга сақламаслик керак. Акс ҳолда уларнинг барчаси саримсоқпиёз туфайли таъми ўзгаради.
Помидор – музлаткичда сақлаш учун қўйилганда бу маҳсулот тезда юмшайди ва фойдали хусусиятларини йўқотади, уларни хона ҳароратида қоронғи жойда сақлаш яхши, дея хабар беради Қишлоқ хўжалик вазирлиги.