Қайта туғилиш... Бунда қанчалик ҳақиқат бор?

Албатта, қайта туғилиш (реинкарнация) ҳақида жуда кўп уйдирмалар мавжуд. Лекин мутахассислар томонидан ушбу ҳолатлар ҳужжатлаштирилгани ва тасдиқлангани ҳам талайгина.

1926 йилдан 1987 йилгача яшаган ҳиндистонлик Шанти Девининг ҳикояси қайта туғилишнинг энг ўрганилган ҳолатларидан бири. Шанти Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида маҳаллий амалдор оиласида туғилган. Қиз 3 ёшга тўлганида эри ва болалари борлигини айта бошлади. Табиийки, аввалига ота-онаси бунга жиддий қарашмаган. Улар буни боланинг ҳаддан ташқари хаёлот ва тасаввурга берилишига боғлашди.

Аммо 2 йил ўтди ва қиз бошқа оиласи борлигини ва унинг исми Шанти Деви эмаслигини, Қодир исмли эри борлигини, у бошқа шаҳарда яшашини, ажабланарли тарзда ўтган ҳаётини, ўзи яшаган кўчани аниқ тасвирлаб берди ва янги туғилишидан бир йил олдин 1925 йилда туғруқ пайтида вафот этганини айтди.

Шунда қизнинг ота-онаси Қодир исмли эркак кўрсатилган манзилда яшаш, яшамаслигини текширишга қарор қилди. Шанти тасвирлаган тафсилотларнинг барчаси ақлга сиғмайдиган даражада ҳақиқат бўлиб чиқди.

***

Олтинчи синфда ўқийдиган Анапалик қиз Наташа Бекетова тўсатдан математика дарсида ҳушини йўқотди. Мактабдаги фельдшерлик пунктида у ўзига келиб, атрофдагилар учун кутилмаганда 120 та чет ва асосан қадимги ва эндиликда ишлатилмайдиган тилларда гапира бошлади. Асосийси у ўз рус тилини бутунлай унутди ва кейинчалик уни бошқатдан ўргана бошлади.

Бу ҳолатни ўрганган мутахассислар стресс туфайли қизда ўтган ҳаёти ҳақидаги хотираларини уйғонганини ва у тахминан 500 йилдан бери қайта туғилиш даврасида яшаб келаётганини аниқлади. Шу сабабли бўлса керак мактабни тугатгандан сўнг Наташа осонгина университетнинг таржимонлик факультетига ўқишга кирди.

***

Райаннинг ўтган ҳаётидаги дастлабки хотиралари у 4 ёшга тўлганда бошланди. Болакай онасига бир вақтлар у бошқа одам бўлганлиги ва Голливудда яшаганини эслаётганини айта бошлади. У ўзи яшаган манзилни кўрсатиб, онасига у ерга боришини айтди. Шунингдек, кино юлдузлари Рита Хейворд ва яна бир нечта кино юлдузлари билан учрашганини, актёрлар кўпинча ўзлари учун тахаллус олиши ҳақида ғайрат билан айтиб берди. Райаннинг оиласи боланинг ваҳийларини жиддий қабул қилди ва ўша даврдаги архивларни ўрганиб чиқиб, бир эркакнинг фотосуратини топишди. Айнан шу суратда Райан ўзини таниди.

Бироқ ушбу эркакнинг кимлиги номаълум эди. Райаннинг онаси машҳур мутахассис шифокорларларга мурожаат қилди ва ўрганиш давомида бу фотосурат “Тундан кейинги тун” фильмидаги кадр эканлиги аниқланди. Фотосуратдаги одам эса Бродвей раққосаси, кейинчалик мижозларга қизиқарли тахаллуслар  ўйлаб топадиган агентлик ходими Мартин эканлиги маълум бўлди.

***

Қайта туғилиш ҳақиқат бўлиши мумкин, деб ўйлашга ундайдиган яна бир ҳолат. Ҳодиса 18 ойлик Сем Тейлор исмли чақалоқ билан боғлиқ. Бир куни отаси унинг таглигини алмаштираётганида бола унга қараб: “Менинг ёшимда бўлганингда мен ҳам сенинг тагликларингни алмаштирганман”, деди. Бу отани жуда ҳайрон қолдирди. Негаки, фарзанди унинг отаси бўлганлигида даъво қиларди-да. Кейинчалик бола бобосининг ҳаёти тўғрисида батафсил сўзлаб берди. Буни қандай билиши мумкинлиги номаълум эди, чунки Семнинг ота-онаси унинг олдида ҳеч қачон бу ҳақда гапирмаган.

Бундан ҳам ажабланарли томони шундаки, ўғлининг тўрт ёшида унга оилавий фотосуратлар кўрсатилди, бола улар орасида иштиёқ билан бобосини таниди ва “Бу менман”, деб айтди. Ота-она болани текширишга қарор қилишди, улар бобоси бўлган мактабдаги яна бир расмни танлади ва 16 та синфдоши орасидан у яна ўз бобосига ишора қилди.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.