Қаюм Собиров банк тизимида “Йилнинг энг яхши раҳбари” сифатида эътироф этилди

@bankirkundaligi каналида ўтказилган Марказий банк ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари ўртасида ўтказилган "Йилнинг энг яхши раҳбари" танловида Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Қаюм Собиров мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Қ.Собиров 1970 йилда Ургут туманидаги Мингбулоқ қишлоғида туғилган. “Банк иши” бўйича мутахассис.

Иш фаолиятини 1987 йилда бошлаган. 1996 йилдан буён банк тизимида меҳнат қилиб келмоқда. 2017 йил июль ойидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

2019 йил “Содиқ хизматлари учун” Давлат мукофоти (медали) билан тақдирланган.

Қ.Собиров ижод билан ҳам шуғулланади. Унинг қисса ва ҳикоялардан иборат “Отамнинг излари”, “Ёлғизоёқ йўл” китоблари нашр қилинган.

Доимо билим савиясини ва касб маҳоратини оширишга интилади. Зиммасидаги вазифаларни масъулиятни ҳис этган ҳолда бажаради. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг туб мазмун-моҳиятини тушунган ҳолда, уларнинг ижросини таъминлашда фаол иштироки билан бошқаларга ўрнак бўлиб келмоқда.