Қирғизистон ИИВ Атамбаевнинг қариндоши уйидан оммавий тартибсизликлар уюштиришга кетадиган харажатлар рўйхатини топди
Қирғизистон ИИВ томонидан собиқ президент Алмазбек Атамбаев қариндошларидан бирининг уйида исмлар қайд этилган аҳоли яшаш жойлари ва телефон рақамлар қайд этилган варақлар, шунингдек умумий 32 минг АҚШ долларлик ва 318 минг АҚШ долларлик харажатлар рўйхати аниқланган. Бу ҳақида ТАСС хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу маблағлар оммавий тартибсизликлар қатнашчиларини молиялаштиришга сарфланган, вазирлик баёнотида шундай дейилган.
ИИВ хабарига кўра, юқорида кўрсатилган пуллар собиқ президентнинг ўғлининг қайнотасини уйида сақланган. Ўша ернинг ўзидан пул маблағлари олувчиларининг рўйхати ҳам топилган, айни вақтда улар ўрганилмоқда, кейинчалик уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши ҳақида вазирлик қўшимча қилган.
Эслатиб ўтамиз, дахлсизлигидан маҳрум бўлган Алмазбек Атамбаевни 8 август куни ҳибсга олишди. Уни бир қатор жиноятлар содир этганликда айблашмоқда, уларнинг ичида қотиллик, оммавий тартибсизликлар уюштириш, коррупция каби жиноятлар мавжуд. Унга нисбатан 12 та жиноий иш қузғатилган.